Линклар

logo-print

Оқ уй Москванинг АҚШ ва Европа санкцияларига жавобан Қўшма Штатлардан озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлаш ҳаракати Россиянинг халқаро изоляциясини янада кучайтиришга хизмат қилади, деб ҳисоблайди.

6 август куни Оқ уй матбуот котиби Лора Лукас Магнусон хатто Россия Марказий банки озиқ-овқат маҳсулотлари импортининг тақиқланиши Россияда инфляция даражасининг юқорилашига сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирганини эслатиб ўтди.

6 август куни Россия президенти Владимир Путин бир йилгача Россияга санкция жорий қилган давлатлардан озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олмаслик тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG