Линклар

Ироқ пойтахти Бағдоднинг асосан шиалар яшайдиган мавзеларида 6 август куни кечқурун содир этилган портлашларда камида эллик одам ҳалок бўлди.

Бағдод полициясига кўра, биргина Садр сити мавзесида иккита машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида камида 21 одам ўлган, 34 одам яраланган.

Айни пайтда Ироқ ҳукумат кучларининг “Исломий гуруҳ” томонидан халифат эълон қилинган ҳудудларга ҳужуми оқибатида Мосул шаҳрида камида 60 жангари ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG