Линклар

Украина Ташқи ишлар вазирлиги НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен президент Петро Порошенко таклифи билан 7 август куни Киевга ташриф буюришини билдирди.

Ташриф доирасида Украинанинг НАТО билан ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.

6 август куни НАТО Россия Украина чегарасида ҳарбийлари сонини кўпайтираётгани ва чегарага 20 минг рус ҳарбийси келтирилгани ҳақида хабар берган эди. НАТО мазкур кучлар гуманитар ёки тинчлик ўрнатиш миссияси баҳонасида Украина ҳудудига киритилиши мумкинлигидан ташвиш билдирган.

Москва 4 август куни Украина чегараси яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказилаётганини хабар қилган.

Украина шарқида россияпараст айирмачилар билан тўқнашувларда сўнгги 24 соат ичида 18 украин ҳарбийси ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG