Линклар

Самарқанддаги блоггерлар шаҳардаги ёнилғи қўйиш шохобчаларида бир неча кундан буён яна ёнлиғига навбат пайдо бўлганини хабар қилмоқда. Айтилишича, ҳозир шаҳардаги АЁҚШларда метан гази танқислашиб қолган. Блоггерлардан бири турнақатор навбат акс этган видеони Озодликка юборди.

Самарқанд шаҳридан Озодликка фото ва видео йўллаган блоггерлардан бири метан гази июлнинг оихир августнинг бошларидан яна камайиб кетганини айтмоқда.

Унинг ёзишича, сўнгги бир неча кундан буён газ қуйиш шохобчалари олдида турнақатор навбат сезиларли равишда узайиб бормоқда.

"Samarqand shaxardagi Mirza Bedil ko`chasidagi Yonilg`i quyish shaxobchalaridan birida 6-avgust kuni olingan surat. Eslatib o`taman, shaxardagi ko`pincha zapravkalar aynan shu ko`chada joylashgan, ammo shunga qaramasdan mashinalar gaz uchun navbatlatlari to`xtagani yo`q", деб ёзди самарқандлик блоггер.

У шаҳардаги манзарани видеога ҳам олиб, таҳририятга юборди.


​Самарқандлик ҳайдовчиларнинг айтишича, сўнгги бир йил ичида шаҳардаги АЁҚШларда аслида ҳеч навбат узилмаган. Лекин, бу навбатлар, одатан бензин учун.

- Қачон қараманг, навбат бор. Кўпинча, бензинга навбат бор. 4 минг сўмгача чиқиб кетади. Қўлда сотишади кейин кўпинча, шуниси ёмон. Заправкадан секин оладида, маҳалланинг ичида қўлда қимматига сотиб ўтиради. Лекин, метанга газга навбат унчалик йўқ эди. 900 сўмдан литри. Заправкаларда доим бор эди. Ҳозир нега камайиб қолди, билмадим тўғриси, - дейди исми сир қолишини сўраган самарқандлик ҳайдовчи.

Озодлик блоггерлари июнь ойи ўрталарида ҳам Самарқанддаги метан гази қуядиган шохобчаларида йиғилган автомобиллар навбати акс этган суратларни йўллаган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG