Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:29

Обама: Ғарб санкциялари Россия иқтисодини оқсоқлантирмоқда


АҚШ президенти Барак Обама таъкидича, ғарб санкциялари оқибатида Россия иқтисоди “оқсоқлана” бошлаган.

Вашингтонда чоршанба куни қилган чиқишида жаноб Обама санкциялар иш бераётгани, Россия иқтисодига катта босим кўрсатаётганини таъкидлади.

Ўз навбатида Оқ уй мулозими Лора Лукас Россия ғарб санкцияларига жавоб тариқасида айрим мамлакатлар, жумладан Қўшма Штатлар қишлоқ хўжалик махсулотлари импортига тақиқ жорий этгани Россиянинг халқаро изоляциялашувини яна ҳам кучайтиради, деб айтди.

Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин "миллий манфаатларни ҳимоя қилиш мақсадида махсус иқтисодий чораларни қўллаш" ҳақидаги фармонни имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG