Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:10

Ўзбекистон Россияга мева-сабзавот экспортини икки баравар оширмоқчи


Ўзбекистон 2016 йил оҳирига қадар Россияга мева ва сабзовот экспорти ҳажмини икки баравар ошириши мумкин.

Бу ҳақда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг вакили Олимбой Ортиқов РИА Новости агентлигига маълум қилган.

Ўзбекистон ўтган йили Россияга 200 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилган. Бундан мамлакат 300 миллион доллар фойда кўрган.

Бу йил Ўзбекистон Россияга 250 минг тонна мева-сабзавот етказиб беришни режаламоқда.

Ҳозирда Ўзбекистоннинг четга экспорт қиладиган қишлоқ хўжалиги махсулотларининг 80 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келмоқда.

Кеча Кремль раҳбари Владимир Путин Россияга қарши санкция жорий қилган мамлакатлар қишлоқ хўжалик махсулотлари импортини тақиқловчи фармонни имзолаган эди.

XS
SM
MD
LG