Линклар

Россия ҳукумати АҚШ махсус ҳизматларининг қочиб юрган собиқ ходими Эдвард Сноуденга мамлакатда яна уч йилга яшаш ҳуқуқини берди. Ушбу муддат 1 августдан бошлаб ҳисобланади.

Ўтган йилнинг июнь ойида Сноуденга Россия бир йил муддатга бошпана берган эди.

АҚШда Эдвард Сноуден давлат мулкини ўғирлаш, махфий ахборотни бошқа давлат махсус ҳизматларига етказишда айбланмоқда.

New Yorker газетасига берган интервьюсида Сноуден ўзининг Россия жосуси экани борасидаги иддаоларни “абсурд” деб атаган.

XS
SM
MD
LG