Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:46

Исломий давлат жанггарилари Ироқ шимолидаги йирик шаҳарларни ишғол этди


Исломий давлат жанггарилари Ироқ шимолидаги насронийлар яшовчи бир қатор йирик шаҳарларни ишғол этган.

Ҳозирда Қорақош, Талл Қайф, Бартелла ва Карамлеш шаҳарлари сунний жанггарилари назоратига ўтган.

7 август куни Рим Папаси дунё давлатларини ўз уйларидан ҳайдалган ироқлик насронийларни ҳимоялаш учун чора кўришга чақирди.

Amnesty International ташкилоти исломий жанггарилар Ироқ ҳудудларини ўз назоратига олганидан бери мамлакатда гуманитар бўҳрон бошлангани¸ юзлаб одамнинг бедарак йўқолиб¸ ўлдириб юборилганини билдирди.

Йўқолган ва ўлдирилганларнинг аксарияти язидийлар экани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG