Линклар

logo-print

Жиҳодчилар Ироқдаги энг йирик насронийлар шаҳрини қўлга олди


Курд пешмергалари кеча тунда Қорақош шаҳрини ташлаб чиққани ортидан Ироқ насронийлари зич яшайдиган Қорақош шаҳри ўзини Исломий давлат деб атаëтган жанггарилар назоратига ўтди. Ўн минглаб қорақошлик насронийлар¸ жиҳодчилар қирғинидан қўрқиб¸ Курдистон мухтор ўлкаси ҳудудига қочмоқда.

"Билишимча¸ ҳозирда Қорақош¸ Тал Кайф¸ Бартелла ва Карамлеш шаҳарларини туб аҳоли тарк этди ва бу ерлар эндиликда жанггарилар томонидан назорат қилинмоқда”¸ деб хабар берди Киркук ва Сулаймония черкови руҳонийси Жозеф Томас.

50 мингга яқин аҳолиси тўлиғича насроний бўлган Қорақош шаҳри жанггарилар ўзига марказ қилиб олган Мосул ҳамда Курдистон маркази бўлмиш Эрбил ўртасида жойлашган.

"Бу фалокат¸ ўта фожеий ҳолат. Биз БМТ Хавфсизлик кенгашидан вазиятга зудлик билан аралашишни сўраймиз. Биз гапириб турган айни пайтда ўн минглаб даҳшатга тушган одам жон сақлаш илинжида қочишга мажбур ва мен сизга асл вазиятни тасвирлашга ҳам ожизман”¸ дейди насроний руҳонийси.

Аксарият аҳолиси насроний¸ шунингдек Шабак шиа жамоаси яшовчи Тал Кайф шаҳрида ҳам жиҳодчилар қирғини таҳдиди остида ҳеч ким қолмаган.

"Тал Кайф ҳозирда Исломий давлат қўлида. Улар ҳеч қандай қаршиликка учрамай¸ тунда шаҳарга кириб олишди. Ўтган тунда отишма овозлари эшитилди ва Исломий давлатнинг Оллоҳу Акбар колоннаси шаҳарга кириб келди”¸ дейди Эрбилга қочиб келган тал кайфлик Бутрос Саргон Франс Пресс мухбири билан телефон суҳбатида.

Айни пайтда¸ Ироқда 4000 йилдан бери зардуштийликка тақаладиган ўз эътиқодига амал қилиб яшаб келган язидийлар қавмининг 50 мингга яқин вакили Синжар тоғларида сувсиз ва очликдан қирилиб бошлади.

Ироқ ва АҚШ учқичларидан ташланаëтган сув ва озиқ-овқат маҳсулотларининг бу қавмни қутқариш учун денгиздан томчи экани айтилмоқда. Жиҳодчилар томонидан шайтонга сиғинувчилар деб аталган язидийларни баланд тоғдан пастга тушса¸ жанггарилар ўқидан муқаррар ўлим кутмоқда. Синжар шаҳрини қўлга олиши билан 500 эркакни отиб ўлдирган жиҳодчилар¸ язидий аëлларини уруш ўлжаси деб эълон қилин¸ қул сифатида савдога қўйган.

Ироқ армиясининг мутлақ лаëқатсизлиги ва ироқлик суннийларнинг шиалар ҳукуматига нисбатан ғазаби боис Мосул шаҳрини осонгина қўлга олган жиҳодчилар¸ эндиликда Бағдод¸ қолаверса Саддам замонидан бери ўз армиясига эга бўлиб келаëтган Курдистон мухтор ўлкаси ҳудудларининг ҳам таҳдид остида эканини кўрсатмоқда.

АҚШ Давлат департаментининг Ироқ бўйича етакчиси мутахассиси Конгрессга берган кўрсатмасида Ироқ ва Шом ислом давлатидан эндиликда Исломий давлатга айланган жиҳодчиларни “Ал-Қоидаданда ëмонроқ” дея баҳолади.

АҚШ таҳлилчисига кўра¸ Исломий давлат террорчи ташкилотдан берилаëтган улкан маблағ¸ қурол-яроғ ва хорижий ëлланма жанггарилар боис эндиликда тўлақонли армияга айланган.

Ироқ ҳукумати жиҳодчиларга қарши кенг кўламли ҳарбий амалиëтлар режаланганини айтаëтганига қарамай¸ кузатувчилар бу ваъданинг ҳаводан туриб уюштирилаëтган ҳужумлардан нарига ўтмаслигини фараз қилмоқда.

XS
SM
MD
LG