Линклар

Ўзбекистонлик этник қирғизлар Бишкек олийгоҳларида ўқиши мумкин


Ўзбекистонда яшайдиган қирғизлар Қирғизистон олийгоҳларига кириш учун имтиҳон топширишлари мумкин.

Қирғизистон Маориф вазирлигининг билдиришича, Ўзбекистонда яшайдиган қирғизлар учун имтихонлар 17-18 август кунлари Бишкекдаги Арабаев университетида бўлиб ўтади. Имтихон топширишни истаганлар 16 август куни мазкур олийгоҳда рўйхатдан ўтишлари керак.

Бишкекдаги олийгоҳлар қаторида “Манас” қирғиз-турк университети ўзбекистонлик қирғизлар учун бюджет ҳисобидан ўқитиладиган ўнта ўрин ажратган.

XS
SM
MD
LG