Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши “Исломий давлат” ташкилотининг ҳужумларини қоралади ва халқаро ҳамжамиятни бу борада Ироқ халқига кўмаклашишга чақирди.

Хавфсизлик кенгашининг Ироқ шимолидаги фавқулодда вазият муҳокама қилинган навбатдан ташқари йиғилиши ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. Йиғилишда БМТ вакили “Исломий давлат” гуруҳи томонидан Ироқда бир қатор шаҳарлар, жумладан, насронийлар яшовчи Қорақош шаҳрининг босиб олингани тўғрисида маълумот берди. Бунинг ортидан асосан насронийлар ва язидийлардан иборат бўлган ўн минглаб одамлар уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган.

Қўшма Штатлар Ироқ ва Суриянинг бир қисмини босиб олиб халифалик эълон қилган “Исломий давлат” гуруҳига қарши ҳаво ҳужуми уюштириш имкониятлари ўрганилаётгани ҳақида 7 август куни билдирган эди.

XS
SM
MD
LG