Линклар

Россиянинг Бошқирдистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистоннинг 32 ёшли фуқароси Акмал Истамовни Тошкентга экстрадиция қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

Мазкур шахс Ўзбекистон Жиноят Кодексининг беш моддаси билан айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди.

Акмал Истамов Ўзбекистондаги банклардан бирининг бошқарувчиси бўлган. У Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими раҳбарлик қилган жиноий гуруҳга аъзо бўлиб, жиноий йўллар билан топилган даромадларни банк орқали ювиб берганликда айбланмоқда.

Акмал Истамов 2014 йил январида Уфада қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG