Линклар

Ўзбекистон дўконларида сентябрда Coca-Cola пайдо бўлиши хабар қилинди


Ўзбекистонда фаолияти тўхтатиб қўйилган Coca-Cola заводи қайта ишга туширилди ва сентябрь ойининг бошларидан биринчи маҳсулотларини сотувга чиқаради.Бу ҳақда Ўзбекистонда расман билдирилди.

Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг билдиришича, бир ярим литрли Coca-Cola нархи 4 минг сўм миқдорида белгиланганади ва қўмита мазкур нарх ўзгармай қолишини назорат қилиб боради.

Тошкентдаги Coca-Cola заводида ўтган йилнинг декабридан бери ишлаб чиқариш тўхтаб қолган эди. Ўшандан буён "Coca-Cola Ichimligi Uzbekistan, LTD" қўшма корхонаси фаолияти Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бир неча ой давомида тафтиш қилинган.

XS
SM
MD
LG