Линклар

logo-print

Молдова ҳудудидаги айирмачи Приднестровье ўлкасида ҳарбийлар Украина ва Молдова томонидан ҳужум уюштирилишидан хавфсираб, жанговор ҳолатга келтирилди.

Озодлик радиоси молдован хизматининг хабар беришича, Приднестровьеда жанговор ҳолат 7 августда эълон қилинган. Молдова ҳукумати эса айирмачиларни аҳолига ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда.

Молдова Москва норозилига қарамай Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик шартномасини имзолаши ортидан Приднестровье билан муносабатлар янада мураккаблашиб кетган. Мазкур ҳудудда Россиянинг ҳарбий кучлари мавжуд.

Приднестровье 1990 йилда Молдовадан ажралиб, ўз мустақиллигини эълон қилган. Приднестровье мустақиллиги ҳеч бир давлат томонидан тан олинган эмас.

XS
SM
MD
LG