Линклар

logo-print

Бугун Россия ва Грузия ўртасида бўлиб ўтган “беш кунлик” урушга олти йил тўлди.

Шу кунгача томонлар бир-бирларини биринчи бўлиб уруш очганликда айблаб келади. Грузия грузин қўшинлари Жанубий Осетия пойтахти Цхинвалини бомбардимон қилгунига қадар Россия бу ерга ўз ҳарбийларини кирита бошлаганини иддао қилади. Москва эса бу иддаони рад этиб келади.

2008 йилнинг 8 августидан 12 августигача давом этган урушда Грузия мағлуб бўлган эди. 26 август куни эса Россия Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини расман тан олган.

2 сентябрда Грузия Россия билан дипломатик алоқаларни узган. Тбилиси Абхазия ва Жанубий Осетияни Грузиянинг Россия ҳарбийлари томонидан босиб олинган таркибий қисми деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG