Линклар

Обама Ироқдаги жангариларга ҳужум қилиш мумкинлиги тўғрисида кўрсатма берди


АҚШ президенти Барак Обама Ироқнинг Эрбил шаҳридаги Қўшма Штатлар ҳарбийлари ва дипломатлари хавфсизлигини таъминлаш зарурати пайдо бўлиб қолган тақдирда “Исломий давлат” гуруҳи жангариларини ҳаводан бомбардимон қилишга кўрсатма берганини билдирди.

Обама “Исломий гуруҳ” босиб олган ҳудудда язидийлар таъқибга олинаётганини эслатиб, “биз потенциал геноциднинг олдини олиш учун ўйланиб ҳаракат қилишимиз керак”, деб қўшимча қилди.

Ироқ ва Суриянинг бир қисмини босиб олиб халифалик эълон қилган “Исломий давлат” гуруҳининг Ироқда бир қатор шаҳарлар, жумладан, насронийлар яшовчи Қорақош шаҳрини босиб олгани ва бунинг ортидан ўнг минглаб язидийлар ҳамда насронийлар ўз уйларини ташлаб кетагани 7 августда БМТ Хавфсизлик кенгашида ҳам муҳокама қилинган эди.

XS
SM
MD
LG