Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:37

Саудия Ҳаж арафасида қирғизларга муаммо яратди


Саудия Арабистони Қирғизистондан Ҳажга зиёратчиларни олиб бориш бўйича Дубай ширкати билан тузилган шартномани бекор қилишни ва Саудия ширкати хизматидан фойдаланишни талаб қилмоқда. Бунинг оқибатида йўл ҳақи 300 долларга қимматлаб, зиёратчиларнинг бир қисми Ҳажга бориш имкониятидан маҳрум бўлиши мумкин.

Қирғизистон муфтиятининг билдиришича, Ҳажга зиёратчиларни етказиш бўйича апрель ойида авиаширкатлар ўртасида тендер ўтказилган. Тендерда чипта баҳосини 1300 доллар деб белгилаган Fly Dubai ширкати ғолиб деб топилган. Аммо Ҳажга бир ой муддат қолганида Саудия Арабистони Fly Dubai билан шартномани бекор қилишни талаб этмоқда.

- Fly Dubai танловда ғолиб бўлиб, шартномалар имзоланганидан сўнг 27 июлда Саудия Арабистонидан хат келди. Унда Саудиянинг Flynas ширкати билан шарнома имзолаш тавсия қилинган. Бу Саудия Арабистонидаги тижорат авиаширкати экан, -деди Қирғизистон муфтийси Максат ҳожи Тўқтўмушев.

Саудия Арабистони тавсия этаётган авиаширкатнинг чипта нархлари эса Дубай ширкатиникига нисбатан 300 долларга қиммат экан. Муфтият бу масалада Бишкекдаги Саудия Арабистони элчихонасида қирғиз ҳукумати расмийлари, Fly Dubai ширкати вакиллари иштирокида икки марта учрашув ўтказилгани, аммо Саудия томони ҳозирча ўз фикрини ўзгартирмаганини билдирди.

Қирғизистон фуқаролик авиацияси агентлиги раҳбари Эркин Исақов айни пайтда Бишкек расмийларидан иборат делегация Ар Риёдга боришга тайёргарлик кўраётганини ва ўша ерда Саудия расмийлари билан бу масалани ҳал этишга умид қилаёьтганини айтди:

-Бу масалада бир оз тушунмовчилик бўлаяпти. Биз тез кунларда Саудия Арабистонига бориб, масалани ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Ҳаж зиёратига яна бир ой қолди, ўйлайманки, шу муддат орасида масала ҳал этилади.

Мутахасислар фикрича, Ҳаж зиёратига бир ой қолганида Саудия Арабистони томонидан қўйилаётган бундай талаб оқибатида Қирғизистон томонига бир қатор ноқулайликлар яратилган.

-Ҳажга бир ой қолганида авиаширкатни ўзгартириш жуда мушкул иш. Чунки бунинг ортидан ҳал қилинмай қоладиган ўнлаб муаммолар пайдо бўлади. Масалан, Fly Dubai ширкати ўз жадвалини аллақачон тасдиқлаб бўлган. Мана шу жадвал асосида Мадинада ва Жиддада меҳмонхоналар эгалланади. Бу масала ижобий ҳал этилмаса, бу каби кўплаб муаммоларни ҳал этишга вақт етмай қолади, -деди Қирғизистон авиаширкатлар ассоциацияси раиси Таалайбек Ўкенов.

Жорий йилда Саудия Арабистони Қирғизистонга Ҳажга бориш учун 3 685 ўрин берган.

XS
SM
MD
LG