Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:09

Исроил ва ҲАМАС оташкесим муддатини узайтиришга келиша олмади


Исроил ва фаластинликлар ўртасида уч кунлик оташкесим 8 август куни эрталаб тугаганидан сўнг Ғазо секторидан Исроил ҳудудига бир неча ракета отилгани хабар қилинди.

Миср пойтахти Қоҳирада Исроил ва Фаластиндаги турли фракциялар вакиллари ўртасида жумага ўтар кечаси олиб борилган музокаралар натижасиз тугади.

Ғазо секторини назорат қилаётган ҲАМАС ҳаракати матбуот котиби Фавзи Бархум, Исроил расмийлари ҲАМАС илгари сурган талабларни бажаришга рози бўлмагани учун оташкесим узайтирилмаганини маълум қилди.

Фаластинликлар қўйган асосий талаб Фаластинга жорий қилинган блокадани бекор қилиш ва денгиз портини очишдан иборат.

Исроил армиясининг Ғазога тўрт ҳафтадан бери давом этаётган ҳужумлари оқибатида қарийб 1900 фаластинлик, асосан тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлди.

Қарама-қаршилик пайтида Исроилнинг 64 нафар ҳарбийси ва уч фуқароси ўлган.

XS
SM
MD
LG