Линклар

logo-print

Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари Россия президенти билан учрашади


Арманистон президенти С.Саркисян (ч) ва Озарбайжон президенти И.Алиев.

Арманистон президенти С.Саркисян (ч) ва Озарбайжон президенти И.Алиев.

Арманистон президенти Серж Саркисян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россия президенти Владимир Путин билан алоҳида-алоҳида учрашиш учун 8 август куни Сочи шаҳрида боради.

Учта давлат раҳбарларининг Сочидаги учрашуви кўп йиллардан бери Арманистон ва Озарбайжон ўртасида можароларга сабаб бўлиб келаётган Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашган пайтда бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги кунларда арман ва озарий ҳарбийлари ўртасида содир бўлган отишмларда камида 20 киши нобуд бўлди.

Озарбайжон ҳудуди ҳисобланган Тоғли Қорабоғ аҳолисининг аксарини арманлар ташкил этади.

20 йилдан бери Қорабоғни Арманистон тарафдори бўлган айирмачилар назорат қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG