Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:43

Хива шаҳрида маиший музлаткичлар ишлаб чиқарилади


“Хивамаишийтехника” масъулияти чекланган жамият 1 сентябрдан бошлаб музлаткичлар ишлаб чиқара бошлайди.

Жамият раҳбари Қудратбек Оллабергановга кўра, мазкур инвестиция лойиҳаси қиймати 400 минг АҚШ долларини ташкил қилади.

Дастлабки босқичда 20та янги иш ўрни яратган мазкур лойиҳани амалга оширишда Италия, Германия ва хитойлик ҳамкорлар ёрдам бермоқда.

Оллаберганов "Хивамаишийтехника" йилига қанча музлаткич ишлаб чиқариши ва қайси бренд билан сотувга чиқарилишини маълум қилмаган.

XS
SM
MD
LG