Линклар

Эбола вируси халқаро аҳамиятга эга бўлган таҳдид деб эълон қилинди


Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ғарбий Африка мамлакатларида тарқалган эбола вирусини халқаро аҳамиятга эга бўлган таҳдид дея эълон қилди.

Қароргоҳи Женева шаҳрида жойлашган БМТ ташкилоти мутахассисларига кўра, эбола вируси кенг ёйилишига қарши жиддий чоралар кўриш учун шундай қарор қабул қилиш керак бўлган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2009 йилда чўчқа гриппи пандемиясининг олдини олиш мақсадида шу каби қарор қабул қилган.

Ташкилот маълумотига кўра, шу кунгача эбола вируси юққан қарийб 1000 киши ўлган.

Эбола вируси бу йил биринчи марта март ойида Гвинеяда қайд этилган эди.

Одам ҳаёти учун ўта хавфли бўлган эбола ўтган ойлар давомида Сиерра Леон, Либерия ва Нигерияда ҳам тарқалди.

XS
SM
MD
LG