Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:38

Ангрен шаҳар халқ таълими бўлими пахта теримига тайёргарлик бошлади


Тошкент вилоятидаги Ангрен шаҳар халқ таълими бўлими август ойи бошидан бери бўлажак пахта теримига тайёргарлик ишларини бошлади.

Uznews.net мустақил Интернет нашрига кўра, ҳар бир ўқув ташкилоти ва болалар боғчалари шаҳар маориф бўлимига пахта теримида қатнашадиган ходимлари рўйхатини тақдим этишлари шарт.

Нашрга кўра, бу йилги пахта терими 5 сентябрдан кейин бошланиши ва камида учта 20 кунлик сменадан иборат бўлиши кутилмоқда.

Ташкилотлар ҳозирданоқ қайси ходим қайси сменада пахта теримида иштирок этиши рўйхатини тузган.

Инсон ҳуқуқлари фаоллари Ўзбекистон пахта далаларида ҳар йили коллеж талабаларидан тортиб давлат ташкилотлари ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этилиши борасида бонг уриб келишади.

Ҳьюман Райтс Уотч ташкилотига кўра, ўтган йилги мавсумда миллиондан ортиқ одам - болалар ва катталар - жумладан, ўқитувчилар, шифокорлар ва ҳамширалар мажбурий меҳнатга сафарбар этилган.

XS
SM
MD
LG