Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:49

Россияликларнинг Ғарбдан озиқ-овқат импорти чекланишига муносабати


 Москва супермаркет
Москва супермаркет

Озодлик Чехиянинг Прага шаҳридаги россиялик туристларнинг Кремлнинг Ғарб санкцияларига жавобан АҚШ, Австралия, Европа Иттифоқи, Канада ва Норвегиядан борадиган озиқ-овқат маҳсулотлари импортини чекланига муносабатини ўрганди.

Россия ҳукумати Ғарб санкцияларига жавобан АҚШ, Австралия, Европа Иттифоқи, Канада ва Норвегиядан борадиган озиқ-овқат маҳсулотлари импортини чеклади. Президент Путин “ўз мамлакати миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида махсус иқтисодий чораларни қўллаш" ҳақидаги фармонни имзолади.

Россияликларнинг Ғарбдан озиқ-овқат импорти чекланишига муносабати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:06 0:00

Россия 7 августдан бошлаб АҚШ, Австралия, Европа Иттифоқи, Канада ва Норвегиядан мол гўшти, чўчқа гўшти, парранда, балиқ, пишлоқ, мева ва сут маҳсулотлари импортига тақиқ жорий этди.

Россия Бош вазири Дмитрий Медведев бу ҳақда пайшанба куни ҳукумат мажлисида эълон қилди.

Жаноб Медведевга кўра, чеклов бир йилгача амалда бўлиши мумкин.

7 августдан Россияда кучга кираётган озиқ-овқат маҳсулотлари импортига чеклов болалар учун мўлжалланган озуқа маҳсулотларига тааллуқли бўлмайди.

Импорти чекланган маҳсулотларнинг тўлиқ рўйхати Россия ҳукумати расмий сайтида эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG