Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:36

Турклар илк бор умумхалқ сайлови орқали президент сайлайди


10 август куни Туркияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида Туркиянинг амалдаги Бош вазири Режап Таййип Эрдўғон ва яна икки номзод беллашади. Сўнгги ойларда Эрдўғон Туркияда коррупция даъволари билан боғлиқ бир қатор можаролар марказида қолганига қарамай сайловда ғолиб чиқиши башорат қилинмоқда.

Якшанба куни туркияликлар мамлакат тарихида илк бор умумхалқ сайловиида президент сайлаш учун овоз беришади.

Туркия Республикаси ташкил топган 1923 йилдан буён мамлакатда президентлар фақат парламент орқали сайлаб келинган.

Кузатувчилар якшанба кунги сайловда Туркиянинг амалдаги бош вазири Режап Таййип Эрдўғон ғолиб чиқишини башорат қилмоқда.

Уч муддат бош вазир бўлган Эрдўғон ўзи етакчилик қилаётган исломий илдизларга эга "Адолат ва тикланиш" партияси қоидаларига мувофиқ лавозимини тарк этиши керак ва у ортиқ бош вазирликка даъвогарлик қилолмайди.

Режап Таййип Эрдўғон сайлов орқали президентлик курсисига интилмоқда. У агар сайловда ғолиб чиқса, президентлик ваколатларини кенгайтириш ниятини ҳам яширмаган.

Эрдўғон сайловда ғолиб чиққани тақдирда Туркияда Қўшма Штатлардаги каби кўпроқ ваколатга эга президентлик бошқарувини жорий этажагини айтган.

Президентлик сайловида Режап Таййип Эрдўғон билан бирга яна икки номзод беллашади.

Заиф рақиблар

71 ёшли Акмалиддин Иҳсонўғли шу номзодларнинг бири.

Иҳсонўғлининг номзоди Туркия парламентидаги асосий мухолиф партиялари номидан илгари сурилган.

Олим ва кекса турк дипломати Иҳсонўғли сиёсий майдонда унча танилмаган.
Олим ва кекса турк дипломати Иҳсонўғли сиёсий майдонда унча танилмаган.

​Олим ва кекса турк дипломати Иҳсонўғли сиёсий майдонда унча танилмаган. Мўътадил қарашдаги сиёсатчи Туркиядаги ёш, либерал қатлам вакиллари дастагини қозонишга уринмоқда.

Туркия президентлигига даъвогарлик қилаётган яна бир номзод Салоҳиддин Демиртошдир. 41 ёшли курд Демиртош Туркиядаги Халқ Демократик партиясининг сўл қанотига етакчилик қилади.

41 ёшли курд Демиртош Туркиядаги Халқ Демократик партиясининг сўл қанотига етакчилик қилади.
41 ёшли курд Демиртош Туркиядаги Халқ Демократик партиясининг сўл қанотига етакчилик қилади.

У Туркиядаги сўлчилар дастагини қозонишга уринмоқда.

Туркияда ўтказилган ижтимоий сўров натижалари 10 август кунги сайловда Режап Таййип Эрдўғон сайловчиларнинг 55 фоиз, Акмалиддин Иҳсонўғли эса 40 фоиз овозини қозонишини кўрсатмоқда.

Агар номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз қозонмаса, мамлакатда 24 август куни сайловларнинг иккинчи давраси ўтказилади.

Унда энг кўп овоз олган икки номзод беллашади. Туркияда 55 миллион одам сайловда овоз бериш ҳуқуқига эгадир.

Коррупция даъволари

Сўнгги ойларда Эрдўғон Туркияда коррупция даъволари билан боғлиқ бир қатор можаролар марказида қолганига қарамай унинг аҳоли орасида обрўси ҳали ҳам катта.

Туркия Бош вазири Эрдўғоннинг ўз ўғли Билол билан уйда сақланаëтган бир неча ўнлаб миллион нақд еврони қандай қилиб яшириш ҳақидаги телефон суҳбати экани иддао этилаëтган аудиоëзувлар Интернетда февраль ойида пайдо бўлди.

Эрдўғон мухолифлари норозилик намойиши ўтказмоқда.
Эрдўғон мухолифлари норозилик намойиши ўтказмоқда.

Эрдўғон тарафдорлари коррупция даъволарига қарамай, айнан унинг иқтидордаги даврида мамлакат иқтисодий юксалганини айтишади.Телефон суҳбатида Эрдўғон гўёки ўғли Билол билан йирик миқдордаги пулларни қаерга яширишни муҳокама қилди.

Бу аудиоëзувларни монтаж ва тажовуз деб атаëтган Эрдўғон¸ уни президентлик сайлови арафасида ўз ҳукуматига қарши уюштирилган фитнанинг бир қисми деб баҳолади.

Эрдўғон танқидчилари эса уни мамлакатда яккахокимликни қарор топтиришга интилаётганини таъкидлашади.

Агар Эрдўғон президентлик сайловида ғолиб чиқса, у Мустафо Камол Отатурк асос солган Туркия тарихида энг кўп иқтидорда турган ҳукмдор бўлади.

Эрдўғон мамлакат Конституциясига мувофиқ икки марта беш йиллик муддатга президентликка сайланиши мумкин.

XS
SM
MD
LG