Линклар

logo-print

Афғонистон президенти лавозимига даъвогарлар бирлик ҳукумати тузишга келишиб олди


Афғонистон президенти лавозимига даъвогарлар А.Абдулла (ч), А.Ғани (ўр.) ва АҚШ Давлат котиби Ж.Кери, Кобул ш., 2014 йил 8 август.

Афғонистон президенти лавозимига даъвогарлар А.Абдулла (ч), А.Ғани (ўр.) ва АҚШ Давлат котиби Ж.Кери, Кобул ш., 2014 йил 8 август.

Афғонистон президенти лавозими учун даъвогарлар Абдулла Абдулла сиёсий рақиби Ашраф Ғани билан миллий бирлик ҳукумати тузишга келишиб олди.

Июнь ойида ўтказилган сайловнинг якуний босқичида берилган овозларни қайта санаш тугаганидан кейин 8 август куни Абдулла Абдулла ва Ашраф Ғани миллий бирлик ҳукумати тузишда ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳақида қўшма баёнот имзолади.

Абдулла Абдулла рақибини сайлов натижаларини сохалаштирганликда айблагани ортидан бюлетенлар қайта саналди.

Афғонистонда миллий бирлик ҳукумати тузилиши АҚШ Давлат котиби Жон Керри 8 август куни Кобулда президентликка даъвогарлар Абдулла Абдулла ва Ашраф Ғани билан иккинчи кун музокара ўтказганидан кейин эълон қилинди.

XS
SM
MD
LG