Линклар

logo-print

Украинадаги тўқнашувларда камида 19 одам ўлди, 97 нафари яраланди


Украина шарқида 8 августга қадар юзага келган вазият.

Украина шарқида 8 августга қадар юзага келган вазият.

Украина шарқида ҳукумат кучлари билан Россия тарафдори бўлган айирмачилар ўртасида сўнгги 24 соатда рўй берган тўқнашувларда камида 19 киши нобуд бўлди, 97 одам яраланди.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши матбуот котиби Андрей Лисенко Россия чегарасига яқин жойлашган Луганск вилоятида 15 аскар ва чегарачи ўлдирилгани, 79 одам жароҳат олганини маълум қилди.

Киев ҳукумати Россияни Украина шарқидаги айирмачиларни оғир қуроллар ва жанггарилар билан таъминлаётганликда айблади.

Ўз навбатида айирмачилар Украина ҳукумати кучларини Донецк ва Луганск шаҳарларидаги аҳоли яшайдиган мавзуларга “Град” ракеталари отаётганини иддао қилди.

7 август куни кечқурун айирмачилар расмийлари Донецк шаҳрига уюштирилган артиллерия ҳужумида тинч аҳолидан тўрт киши ўлгани, 17 нафари яраланганини билдирди.

Украина Бош вазири Арсений Яценюк Украина ҳукумати Россия ва бошқа давлатларнинг 172 фуқаросига, шунингдек, Украина шарқидаги “террорчилар”ни молиялаштираётган Россиянинг 65та ширкатига қарши санкциялар жорий қилиш таклифини парламентга тақдим этишини билдирди.

XS
SM
MD
LG