Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:01

Шина отаётган руҳоний, рекорд ўрнатган ногирон


Киевда 7 август куни Майдондаги намойишчиларни тарқатиш пайтида полиция билан тўқнашувлар содир этилди. Юқоридаги суратда православ руҳонийси полициячига автомобил шинасини отмоқда. Шу ва бошқа суратлар “Ҳафта суратлари” рукнидан ўрин олди.

Жануби-шарқий Украинадан ота –онаси билан қочқин бўлиб келган ёш қизалоқ Россиянинг Ростов на Дону шаҳридаги қочқинлар лагери олдида.

Ироқлик аскарлар Бағдод ғарбидан 45 километр узоқликда бўлган Журф ал Саҳр шаҳри кўчаларини назорат қилмоқда. Бу шаҳар жангарилардан озод қилинганига бир неча кун бўлди.

Афғонистонлик болалар Кобул яқинидаги Дорул Омон саройи вайроналари олдида футбол ўйнамоқда.

Покистонлик болакай Карачининг ахлатзорга айланган соҳилларидан бирида пулласа бўладиган маҳсулотларни изламоқда.

Непал фуқароси пойтах Катмандудан 80 километр олисликдаги Сукоси дарёси бўйида.

Покистонлик крикетчи Саид Ажмал машғулотлар пайтида.

Афғонистонлик қандолатчи афғон ширинлигини тайёрламоқда.

Исроилликлар фаластинлик бошқараётган автобус Қуддусда бульдозер билан тўқнашиб кетган ерда ишлаётган полициячилар ҳаракатини кузатмоқда. Воқеада бир одам ўлган, беш одам жароҳатланган.

Грузиянинг собиқ ҳарбийси капрал Темур Дадиани 3 августда Тбилисида ўтган мусобақада қўл билан полдан кўтарилиш бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

Украина шарқида Малайзия учоғи қулаган жойда усаётган кунгабоқар.

Ироқнинг Мосул шаҳрини “Исломий жиҳод” жангарилари эгаллаб олганидан сўнг уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлган одамларнинг болалари Бағдод яқинида қурилаётган бинолардан бирида ўйнамоқда.

XS
SM
MD
LG