Линклар

Хоразмлик абитуриент кириш имтихонида максимал балл тўплаб, рекорд қўйди


Москва Давлат университетининг Тошкентдаги филиалига кириш имтихони топширган хоразмлик абитуриент Иқлима Комилова максимал 300 балл тўплаб, рекорд қўйди.

Ҳали МГУнинг Тошкент филиалига кириш учун имтихон топширган абитуриентлар бунақа максимал балл тўпламаган.

Ҳозирча қабул комиссиясининг қарори йўқ, лекин Иқлима университетнинг биринчи курсига қабул қилинган талабалари рўйхатида биринчи туришига шубҳа йўқ.

Таъкидлаш жоиз Иқлима Комилова International House-Tashkent академик лицейини қизил диплом билан тамомлаган.

XS
SM
MD
LG