Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:17

АҚШ ва БМТ Ғазода отишмалар қайта бошланганидан хавотир билдирди


АҚШ ва БМТ Исроил ва Ғазо сектори оралиғида отишмалар қайта бошлангани юзасидан ташвиш билдирди.

Жума куни 72 соатлик оташкесим муддати тугаши билан Ғазода отишмалар қайта бошланди.

Оқ уй матбуот вакили Жош Эрнест томонларни ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Исроил фаластин жанггариларини Исроил жанубига иккита ракета отиш билан сулх битимини бузганликда айблади.

Ўз навбатида Хамас талабларини бажармаган Исроил билан оташкесимни давом эттирмасликка қарор қилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG