Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:06

АҚШ Ироқда ҳаво зарбаларининг иккинчи тўлқинини амалга оширди


АҚШ қўшинлари Ироқ шимолида бир қанча шаҳарларни ишғол этган Исломий давлат жанггариларига қарши ҳаво зарбаларининг иккинчи тўлқинини амалга оширди.

8 август куни АҚШнинг учувчисиз бошқариладиган учоқларидан жанггариларнинг артиллерия ва миномёт позицияларига зарбалар берилди.

Ироқдаги исломий жанггарилар артиллерия қуролларидан Эрбилни мудофаа этаётган курд армиясига қарши фойдаланган эди.

АҚШ президенти Барак Обама жума куни Ироқда америка ҳарбийлари ва дипломатлари ҳамда диний озчилик вакилларини ҳимоя этиш мақсадида ҳаво зарбаларини амалга ошириш режасини мақуллаган эди.

Шунингдек, Америка учоқлари Ироқ шимолидаги тоғларга яширинишга мажбур бўлган яздийлар диний сектаси вакилларига гуманитар ёрдамларни ташлади.

XS
SM
MD
LG