Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:11

Киев майдони баррикадалардан тозаланмоқда


Шанба куни эрталаб киевликлар коммунал ҳизмат ходимлари билан бирга Крещатик ва Городецкий кўчалари кесишган жойни баррикдалардан тозалашга киришди.

Киев ҳокими Виталий Кличконинг ҳам майдонга келиши кутиляпти.

Аввалроқ, Кличко майдончилар билан Киев марказидаги баррикадаларни олиб ташлаш бўйича келишилганини билдирганди.

Киев марказида чодирларда қолаётган юзлаб одам 7 август куни машина ғилдиракларини ёқиб, баррикадаларнинг олинишига қаршилик қилганди.

24 август куни Киев майдонида Украина Мустақиллиги куни муносабати билан байрам тантаналари ўтказилиши кутиляпти.

XS
SM
MD
LG