Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:31

Туркияликлар президентлик сайловига тараддуд кўрмоқда


10 август куни Туркия тарихида илк бор умумхалқ президентлик сайловлари бўлиб ўтади.

Кузатувчилар якшанба кунги сайловда Туркия бош вазири Режап Таййип Эрдўғон ғолиб чиқишини башорат қилмоқда.

Президентлик сайловида Режап Таййип Эрдўғон билан бирга яна икки номзод беллашади.

Улар 71 ёшли Акмалиддин Иҳсонўғли ва 41 ёшли курд Салоҳиддин Демиртошдир.

Агар номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз қозонмаса мамлакатда 24 август куни сайловларнинг иккинчи давраси ўтказилади. Унда энг кўп овоз олган икки номзод беллашади.

Туркияда 55 миллион одам сайловда овоз бериш ҳуқуқига эгадир. Туркияда шу пайтгача президент парламент орқали сайлаб келинган.

XS
SM
MD
LG