Линклар

АҚШ президенти Барак Обама 9 август куни Вашингтонда ўтказилган матбуот брифингида АҚШ кучлари Ироқ шимолида Исломий давлат жанггариларига қарши навбатдаги ҳаво зарбаларини бериб, уларнинг артиллерия позицияларини яксон қилганини билдирди.

Жаноб Обама Ироқдаги АҚШ ҳарбийлари ва дипломатлари ҳамда ироқлик диний озчилик вакилларини ҳимоя этиш мақсадида ҳаво зарбаларини амалга ошириш режасини мақуллаганини айтди.

Оқ уй раҳбарига кўра, Ироқдаги ҳаво зарбалари қачонгача давом этиши номаълум.

Президент Обама Ироқдаги муаммо ҳафталар ичида бартараф этиладиган муаммо эмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Лекин, АҚШ президентига кўра, Ироққа Американинг қуруқлик қўшини қайта киритилмайди.

- Бош қўмондон сифатида мен АҚШнинг Ироқда яна бир урушга ўралашриб қолишига йўл қўймайман. АҚШ қўшини Ироққа қайтарилмайди, - деди Обама.

Шунингдек, Америка учоқлари бугун Ироқ шимолидаги тоғларга яширинишга мажбур бўлган яздийлар диний сектаси вакилларига гуманитар ёрдамларни ташлади.

XS
SM
MD
LG