Линклар

АҚШ учқичлари Ироқ шимолида жанггариларни бомбардимон қилди


"USS GEORGE H.W. BUSH" кемасидан ҳавога кўтарилаётган АҚШ учқичлари.

"USS GEORGE H.W. BUSH" кемасидан ҳавога кўтарилаётган АҚШ учқичлари.

АҚШ ҳарбийлари Ироқ шимолида жанггариларга қарши ҳаводан яна тўрт марта ҳужум қилди.

АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, Американинг дрон ва учқичлари 9 август куни Синжар шаҳри яқинида Язидий сектаси аъзоларини ўққа тутаётган зирҳли ва юк машиналарини нишонга олган.

Бу 7 августдан бери АҚШ ҳарбийлари “Исломий давлат” жанггариларига қарши ҳаводан уюштирган учинчи ҳужумдир.

Кейинроқ Пентагон АҚШ учқичлари бир ҳафта олдин Синжар шаҳридан тоғли ҳудудга қочиб кетган минглаб аҳолига учинчи марта ҳаводан озиқ-овқат ва ичимлик суви ташлаганини билдирди.

9 август куни АҚШ Президенти Барак Обама минтақадаги Америка ҳарбийлари ва қочқинларни ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумлари давом этишини урғулади.

Обама ҳужумлар тугайдиган муддат белгиланмаганини қўшимча қилди.

XS
SM
MD
LG