Линклар

Теҳрон яқинида рўй берган авиаҳалокатда 39 йўловчи нобуд бўлди


Эрон расмийлари пойтахт Теҳрон яқинида йўловчи самолёт ҳалокатга учрагани оқибатида 39 киши нобуд бўлгани, саккиз нафари жароҳат олганини билдирди.

Ундан олдин ахборот агентликлари авиаҳалокатда 48 киши ўлганини хабар қилган эди.

Эрондаги давлатга қарашли ахборот агентликлари хабарига кўра, самолёт 10 август куни Теҳрон ғарбида жойлашган “Меҳробод” аэропортидан ҳавога кўтарилаётган пайтда ҳалокат рўй берган.

“Эрон-140” русумидаги самолётнинг аҳоли яшайдиган ҳудудга қулашига мотордаги техник носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

“Табан” авиаширкатига тегишли самолёт Эроннинг шарқий қисмида жойлашган Табас шаҳрига учаётган бўлган.

52 йўловчига мўлжалланган “Эрон-140” русумидаги самолёт Украина технологияси асосида Эронда ишлаб чиқарилган.

XS
SM
MD
LG