Линклар

Туркияликлар мамлакатга янги президент сайламоқда


Туркия Бош вазир Р.Т. Эрдўғон.

Туркия Бош вазир Р.Т. Эрдўғон.

10 август куни Туркия тарихида илк бор президент халқ томонидан сайланмоқда.

Туркия президенти лавозимига иқтидордаги Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғондан ташқари яна икки номзод, яъни, 71 ёшли Акмалиддин Иҳсонўғли ва 41 ёшли курд сиёсатчиси Салоҳиддин Демиртош даъвогарлик қилмоқда.

Агар номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз олмаса, энг кўп овоз тўплаган икки номзод 24 август куни сайловларнинг ҳал қилувчи босқичида беллашади.

Туркияда 55 миллион одам сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга.

Туркия Республикаси 90 йил олдин ташкил этилганидан ҳозирга қадар мамлакат президенти парламент аъзолари томонидан сайлаб келинган.

Кузатувчилар сайловда Ражап Тоййиб Эрдўғон ғолиб чиқишини башорат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG