Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:08

Афғонистон: НАТО карвонига ҳужумда тўрт киши нобуд бўлди


Афғонистон пойтахти Кобулда НАТОга тегишли машиналар карвонига қарши уюштирилган худкуш ҳужумда тинч аҳолидан тўрт киши ҳалок бўлди.

Афғонистон расмийларига кўра, 10 август кунги ҳужумда етти одам жароҳат олган.

Полиция маълумотига кўра, худкуш шахс портловчи моддалар жойланган машинасини Кобул ғарбидаги катта автомобил йўлида, НАТО машиналари ўтиб кетаётган пайтда портлатган.

Толибон ҳаракати матбуот котиби мазкур ҳужум толиблар томонидан амалга оширилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG