Линклар

Ҳукумат яна заём чиқарса, оласизми?


Ўзбекистоннинг 1992 йилда чиқарган заёмлари

Ўзбекистоннинг 1992 йилда чиқарган заёмлари

1992 йили Ўзбекистон фуқаролари мамлакат иқтисодий аҳволи қийин бўлган пайтда облигация сотиб олиб иқтисод ривожланишига кўмак кўрсатишди. Орадан 22 йил ўтиб ҳукуматдан рағбат кутган минглаб заём эгалари ўзларини алданган ҳис қилишмоқда.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрелда қабул қилинган 165-сонли қарорига асосан, аҳоли ўртасида тарқатиш учун 12 фоизли ички ютуқли облигациялар чиқарилган.

Облигацияларнинг муддати 20 йил этиб белгиланган бўлиб, улар учун тўловларни 2014 йилнинг 1 июлигача талаб қилиш белгиланган эди.

Жорий йил 1 августидан Ўзбекистондаги Халқ банкининг масъул бўлинмалари аҳолидан қабул қилинган заём облигациялари юзасидан тўловларни бошлади.

Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 31 июлдаги қарорига кўра, пул маблағларини индексацияни ҳисобга олган ҳолда 1 августдан 30 ноябргача тўлаб бериш режалаштирилган.

Озодликнинг Халқ банкидаги манбаларининг айтишича¸ 1994 йил июлидан 2014 йил июлигача энг кам ойлик иш ҳақи 1373 марта ошганини ҳисобга олиб, заём облигацияларига 1,373 сўм (1 рубль : 1,373 сўм) миқдорида индексация коэффициенти белгиланган.

Облигация эгалари бу қийматнинг озлигидан норозилик билдирмоқда. Заëм эвазига қайтариладиган пулнинг нақд берилмасдан пластик карточкага ўтказилиши ҳақидаги хабар ҳам облигация эгаларининг жаҳлини чиқарди.

Озодлик билан суҳбатлашган нукуслик меҳнат ветерани Сарсенбой ота 1992 йилда Ўзбекистон ҳукуматининг ваъдасига ишониб алданганини айтади:

"Кун иссиғида эрталабдан очередда турган эдим, заëм пулини қайтариб оламан деб. Кейин чиқиб пул йўқ¸ хозир пул келса, пластикка ўтказамиз, деб айтди. Постановлениеда 1373 баробар дейилган яъни 1373 раз. Бу дегани 1000 сўмга 1 миллион 373 минг сўм беради, деб ишонувдим.

Келсак 1992 йилдаги 1000 сўмга орадан 22 йил ўтгандан сўнг 1373 сўм берамиз, деб устимиздан кулиб турибди. 1992 йилда ўн минг сўмга битта машина берар эди. Энди бўлса, ярим кило гўштни пулини бериб турибди. У ҳам бўлса пластикка"¸ деб таъкидлади суҳбатдош.

Озодлик суҳбатлашган иқтисодчиларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати ошкора ғирромлик йўлини тутиб, элдан олган қарзни “номигагина” қайтаришга қарор қилди.

Сизнингча, заём эгалари ростдан ҳам алданганми ёки Молия вазирлиги облигациялар учун белгилаган қиймат тўғрими?

Заёмлар учун масъул бўлган Ўзбекистон Молия вазирлигини оқлайсизми, қоралайсизми?

Қанча пулга заём олгандингиз-у, бугунга келиб қўлингизга неча пул тегаяпти?

Заёмлар ютуқли экани айтилганди, ютуқлар борасида қизиқиб кўрдингизми?

Агар ҳукумат яна заём чиқарса, оласизми?

Душанба¸ 11 август Тошкент вақти билан соат 19:05да эфирга узатилган OzodlikOnlineнинг навбатдаги сонида ушбу саволларга жавоб изладик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG