Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:55

АҚШ учқичлари Ироқ шимолида жанггариларни бомбардимон қилди


АҚШ Президенти Б.Обама, Вашингтон ш., 2014 йил 9 август.
АҚШ Президенти Б.Обама, Вашингтон ш., 2014 йил 9 август.

АҚШ ҳарбийлари Ироқ шимолида жанггариларга қарши ҳаводан яна тўрт марта ҳужум қилди. АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, Американинг дрон ва учқичлари 9 август куни Синжар шаҳри яқинида Язидий сектаси аъзоларини ўққа тутган иккита бронетранспортёр ва юк машинасини яксон қилган.

АҚШ ҳарбийлари Ироқ шимолида жанггариларга қарши ҳаводан яна тўрт марта ҳужум қилди. АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги маълумотига кўра, Американинг дрон ва учқичлари 9 август куни Синжар шаҳри яқинида Язидий сектаси аъзоларини ўққа тутган иккита бронетранспортёр ва юк машинасини яксон қилган.

АҚШ Президенти Барак Обама 9 август куни Вашингтонда қилган чиқишида Ироқ шимолидаги “Исломий давлат” жанггариларига қарши Америка ҳарбийлари уюштирган ҳаво ҳужумлари ҳақида буларни айтди:

- Америка кучлари Эрбил шаҳри ташқарисидаги террорчи кучлар шаҳарга бостириб киришининг олдини олиш, шунингдек, америкалик дипломатлар ва ҳарбийларни ҳимоя қилиш мақсадида террорчиларга қарши ҳаводан зарбалар берди.

Ҳозирга қадар "Ироқ ва Шом Исломий давлати" (ISIL) террорчилари Эрбилга қарши ишлатиши мумкин бўлган қуроллар ва қурилмалар муваффақиятли йўқ қилинди.

Бу 7 август куни президент Обама мамлакат ҳарбийларига Ироқдаги жанггариларга ҳаводан ҳужум уюштиришга рухсат берганидан бери амалга оширилган учинчи ҳужумдир.

Кейинроқ Пентагон АҚШ учқичлари бир ҳафта олдин Синжар шаҳридан тоғли ҳудудларга қочиб кетган минглаб аҳолига учинчи марта ҳаводан озиқ-овқат ва ичимлик суви ташланганини билдирди.

Маълумотларга кўра, Америка ҳарбийлари ҳаводан қочқинларга 72та қанорда ёрдам юклари, 14 минг литр ичимлик суви ва 16 минг кишига етадиган истеъмол учун тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ташлаган.

Айни пайтда Британия ҳам курд қочқинларга ҳаводан озиқ-овқат ва ичимлик суви ташлай бошлади.

Британиянинг Тараққиёт вазирлиги гуманитар ёрдам юкларини етказиб бериш учун 10 август куни Синжар минтақасига Британиянинг иккита самолёти жойлаштирилганини маълум қилди.

9 август кунги чиқишида АҚШ Президенти Барак Обама минтақадаги Америка ҳарбийлари ва қочқинларни ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумлари давом этишини урғулади.

Обама ҳужумлар тугайдиган муддат белгиланмаганини қўшимча қилди.

Айни пайтда, БМТнинг Болалар жамғармаси - ЮНИСЕФнинг Ироқдаги матбуот котиби Карим Элкорани Синжар минтақасидаги тоғли ҳудудда камида 56 нафар язидий бола сувсизликдан ўлганини айтди.

Британия расмийлари тахминига кўра, ҳозирда тоғли минтақада 150 минг одам ёрдамга муҳтож.

Суриянинг Қамишли шаҳридаги маҳаллий ҳокимият матбуот котиби Хуан Муҳаммад Ассосиэйтед Пресс агентлигига очликка юз тутган 20 минг язидий, курдларнинг мудофаа кучлари ва жанггарилар ўртасидаги давом этаётган тўқнашувлардан қўрқмай Ироқ чегарасини кесиб Сурия ҳудудига ўтганини билдирди.

XS
SM
MD
LG