Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:11

Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари Россия президенти билан учрашмоқда


Арманистон Президенти Серж Саркисян ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ можаросини муҳокама қилиш учун Россия Президенти Владимир Путин билан учрашмоқда.

Давлат раҳбарлари учрашуви 10 август куни Россиянинг Сочи шаҳрида бошланди.

Путин ҳам Арманистон ҳам Озарбайжон президентлари муаммони тинч йўл орқали ҳал қилиш истагида эканини урғулади.

Сочи учрашуви кўп йиллардан бери Арманистон ва Озарбайжон ўртасида можароларга сабаб бўлиб келаётган Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашган пайтда бўлиб ўтмоқда.

Сўнгги кунларда арман ва озарий ҳарбийлари ўртасида содир бўлган отишмларда камида 20 киши нобуд бўлди.

Озарбайжон ҳудуди ҳисобланган Тоғли Қорабоғ аҳолисининг аксарини арманлар ташкил этади.

20 йилдан бери Қорабоғни Арманистон тарафдори бўлган айирмачилар назорат қилиб келмоқда.

XS
SM
MD
LG