Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:23

Туркиядаги президент сайловида Эрдўғон ғолиб бўлиши кутилмоқда


10 август куни Туркия тарихида илк бор мамлакат президенти халқ томонидан сайланмоқда.

Президент лавозимига иқтидордаги Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғондан ташқари яна икки номзод, яъни, парламентдаги икки йирик партиянинг муштарак номзоди 71 ёшли Акмалиддин Эҳсонўғли ва 41 ёшли курд сиёсатчиси Салоҳиддин Демиртош даъвогарлик қилмоқда.

Агар номзодларнинг ҳеч бири 50 фоиздан кўп овоз олмаса, энг кўп овоз тўплаган икки номзод 24 август куни сайловнинг ҳал қилувчи босқичида беллашади.

Туркия пойтахти Анқарага сафар қилаётган Озодлик радиосининг МО бўйича директори Аббос Жаводий сайловда Эрдўғоннинг 50 фоиздан кўп овоз олиб ғалаба қозониши кутилаётганини айтди.

Исломий қарашдаги Адолат ва Тараққиёт партиясидан чиққан Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2003 йилдан бери Бош вазир лавозимида ишлаб келмоқда.

Сайловолди кампанияси давомида Эрдўғон агар сайловда ғолиб чиқса, мамлакат конституциясига ўзгартириш киритиб, рамзий маънодаги президентнинг салоҳиятини оширишни ваъда қилган.

Туркияда 55 миллион одам сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга. Туркия Республикаси 90 йил олдин ташкил этилганидан шу кунга қадар мамлакат президенти парламент аъзолари томонидан сайлаб келинган.

XS
SM
MD
LG