Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:18

Ироқдаги қочқинларга Британия ва Франция ҳам ёрдам кўрсата бошлади


Ироқлик қочқинлар учун АҚШ ҳарбий учқичига ортилган гуманитар ёрдам юклари.
Ироқлик қочқинлар учун АҚШ ҳарбий учқичига ортилган гуманитар ёрдам юклари.

Британия ва Франция ўтган ҳафтадан бери Ироқ шимолида “Исломий Давлат” жанггарилари қуршовида қолган минглаб аҳолига гуманитар ёрдам етказиб бериш ишларига қўшилди.

Франция Ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус Ироқ шимолида озчиликни ташкил этган минглаб язидий диний жамоаси аъзоларига етказилаётган ёрдамни кўпайтириш мақсадида 10 август куни Бағдодга борди.

Британиянинг иккита самолёти қочқинларга озиқ-овқат, сув, чодирлар, қуёш энергияси ёрдамида ишлайдиган чироқлар ва қўл телефон батареяларини тўлдиришда ишлатиладиган қурилмаларни ҳаводан ташлади.

АҚШ Синжар тоғли минтақасига қочиб борган язидийларга озиқ-овқат, сув ва бошқа гуманитар ёрдамларни ҳаводан ташлаган.

Америка ҳарбийлари Ироқнинг Курдистон мухторияти пойтахти Эрбил томон ҳужумни давом эттираётган жанггариларга қарши ҳаводан зарбалар берди.

XS
SM
MD
LG