Линклар

Бугун, 2014 йилнинг 11 август куни Тошкентнинг “Пахтакор” футбол жамоаси ўйинчиларининг авиаҳалокатга учраганига 35 йил тўлди.

1979 йил 11 август куни Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск йўналишида парвоз қилаётган Ту-134 русумдаги учқич Челябинскдан Кишинев шаҳрига учиб кетаётган учқич билан Украинанинг Днепродзержинск вилояти осмонида тўқнашиб кетган.

Самолётлардан бирида “Пахтакор” жамоасининг 17 аъзоси, жумладан, ўйинчилар, мураббий Игдай Тазетдинов ҳамда жамоа иш юритувчиси ва врачи бўлган.

Фожиада пахтакорчиларнинг барчаси ҳалок бўлган. Орадан 35 йил ўтганига қарамай, қурбон бўлган футболчилар яқинлари ва “Пахтакор” жамоаси ишқибозлари бу санани доим ёд этиб келмоқда.

Ҳар йили “Пахтакор-79” хотирасига ёш футболчилар ўртасида ўтказиладиган "Хотира қанотлари" турнирида бу йили "Бунёдкор" клуби ёшлари ғалаба қозонди. "Қалдирғочлар" финалда турнир мезбонларини 0:2 ҳисобида мағлуб этдилар.

XS
SM
MD
LG