Линклар

Украина ҳарбийлари матбуот хизмати ҳукумат кучлари Донецкни эгаллаб олган россияпараст кучларга қарши амалиётнинг сўнгги ҳал қилувчи босқичига ҳозирлик кўрилаётганини маълум қилди.

Матбуот котиби Андрий Лисенко айни пайтда Донецкка Луганскдан борадиган ёрдам йўли ҳам ёпилганини маълум қилди.

Украина матбуоти берган хабарларга кўра, вилоятдаги аҳоли 11 августдан шаҳар қуршаб олинганини айтмоқда.

Мамлакат шарқидан хабар бераётган ҳарбий эксперт Дмитро Тимчук чегарадаги 2 та назорат пунктига Россия ҳудуди томонидан ўт қўйилганини хабар қилмоқда.

Ҳодисада жароҳатланганлар борлиги маълум, аммо уларнинг аниқ сони номаълум.

XS
SM
MD
LG