Линклар

logo-print

Amnesty International ташкилоти Афғонистонда АҚШ ва бошқа хорижлик ҳарбийлар томонидан ўлдирилган тинч аҳоли вакиллари яқинларига адолатни тиклаш имкони берилмаётгани ҳужжатлаштирилган ҳисоботни эълон қилди.

"Зулматга маҳкум қилинганлар" номли ҳисоботида ташкилот Афғонистон ҳукуматини НАТО ва АҚШ билан имзоланажак келгуси келишувларда тинч аҳоли вакилларига қарши қонли ҳужумлар учун қонуний жавобгарликка эришиш йўлларини аниқ белгилаб олишни тавсия қилди.

Amnesty International ташкилотининг Осиё-Тинч океани минтақасидаги давлатлар бўйича мутасаддиси Дэвид Гриффитс таъкидича, ҳисоботда уч муҳим жиҳат - оддий афғонистонликларнинг адолатни тиклаш учун мурожаат қиладиган бирор маҳкамаси йўқлиги, мамлакатдаги хорижий кучларнинг ҳарбий суд тизимида бу каби ҳолатларга жавобгарлик масаласи қайд этилмагани, афғонистонликларнинг бу борадаги ғам-аламлари ортидан "ўта хавфли оқибатларни келтириши мумкин бўлган норозилик" қолаётгани хулоса қилинган.

Ташкилот ҳисоботида қайд этилишича, ҳуқуқ ҳимоячилари Афғонистонда ҳарбийлар томонидан ўлдирилган ўнлаб тинч аҳоли вакиллари, жумладан ҳомиладор аёл ва унинг боласи ўлдирилганига оид ҳужжатларни қўлга киритган. Бундай қотилликлардан айримлари ҳисоботда "уруш жинояти" деб қайд этилган.

XS
SM
MD
LG