Линклар

logo-print

Ироқ Олий суди Маликий бош вазир бўлиб қолишини қувватловчи ҳукм чиқарди


Ироқ Олий суди Бош вазир Нурий ал-Маликий бошчилик қилаётган блок парламентдаги энг йирик сиёсий блок экани ва шу боис, Маликий бош вазир лавозимида қолиши мумкинлиги ҳақида ҳукм чиқарди.

Эндиликда шиа мусулмонларидан иборат мазкур блок вакиллари Олий суднинг 11 августдаги ҳукми асосида президентдан янги ҳукумат тузиш имконини Нурий ал-Маликийга беришни талаб қилмоқда.

Маликий шу йил апрель ойида ўтган натижасиз сайловлардан сўнг сунний, шиа ва курд вакилларидан иборат миллий бирлик ҳукуматини тузиш чақириқларини рад этиб келмоқда.

У 2006 йилдан буён Ироқ бош вазири лавозимида қолмоқда ва мамлакатда мазҳаблараро можароларнинг келиб чиқиши учун масъул кўрилиб, кўп бор танқид қилинган.

11 август кунги баёнотида АҚШ Давлат котиби Жон Керри ҳам Ироқдаги вазиятни ўта "қалтис" деб баҳолаб, Нурий ал-Маликийни муаммолар туғдирмасликка чақирди.

XS
SM
MD
LG