Линклар

Украина шарқида ҳукумат қўшинлари ва россияпараст кучлар ўртасидаги отишма чоғида бомба тушган Донецк қамоқхонасидан 100 дан ортиқ маҳбус қочиб кетди.

Хабарларга кўра, маҳбуслардан бири артиллерия ҳужуми чоғида ўлдирилган.

Донецк шаҳар кенгаши тарқатган баёнотда айтилишича, бу қамоқхонада ўта хавфли жиноятчилар, жумладан қотиллик, банк қароқчилиги ва зўрлаш учун қамалган рецидивист маҳбуслар сақланган.

Киев расмийлари берган маълумотга кўра, сўнгги 4 ойлик жанг ҳаракатлари чоғида жами 568 нафар украиналик ҳарбий ўлдирилган, 2 минг 120 аскар жароҳатланган.

XS
SM
MD
LG