Линклар

Тошкентда туғилган Амур йўлбарслари намойиш этила бошланди


Амур йўлбарслари

Амур йўлбарслари

Тошкент ҳайвонот боғида 40 кун аввал туғилган Амур йўлбарслари 11 августдан бошлаб одамларга кўрсатила бошланди.

“Жаҳон” агентлигининг билдиришича, ҳайвонот боғларида Амур йўлбарсларининг туғилиши жуда ноёб ҳодиса ҳисобланади. Июль ойи бошларида туғилган уч йўлбарсга Осиё, Шерхон ва Султон лақаблари берилган.

Амур йўлбарслари мушуксимонлар оиласининг энг йирик вакили ҳисобланади. Унинг тана узунлиги 3,8 метр, оғирлиги 250 килогача бўлади.Узоқ Шарқ, Амур ва Уссури дарёлари атрофида яшовчи мазкур йўлбарслар Қизил китобга кирнтилган. Ёввойи табиатда 500 тагина Амур йўлбарси қолган.

XS
SM
MD
LG