Линклар

logo-print

Ўзбекистон мустақиллигининг навбатдаги йиллиги яқинлашиб келаётгани муносабати билан Тошкентда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Бу ҳақда ЎзА агентлигига Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи майор Ўктам Рахматов маълумот берган.

Хабарда айтилишича, асосий эътибор жамоатчилик тартибини сақлаш, йўл хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга қаратилмоқда. Бу борада маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 11 минг ҳовли-жой ва 1000дан ортиқ кўп қаватли уйлар текширилган.

Ўзбекистонда ҳар йили Наврўз ва Мустақиллик байрамлари арафасида хавфсизлик чораларини кучайтириш анъанага айланган.

XS
SM
MD
LG