Линклар

logo-print

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида 9 август куни содир этилган отишмада Қирғизистоннинг бир фуқароси ҳалок бўлди ва икки одам яраланди. Бу ҳақда 11 август куни Қирғизистон чегара хизмати маълум қилди.

Расмий хабарда айтилишича, Тожикистон ҳудудидга ноқонуний ўтиб ов қилаётган қирғизистонлик уч нафар овчи тожик чегарачилари билан отишмага киришган. Айни пайтда Қирғизистоннинг икки фуқароси қўлга олиниб, Тожикистоннинг Жергетал туманидаги ҳибсхонада сақланмоқда.

Ҳалок бўлган овчининг жасади Қирғизистонга қайтарилган. Воқеа юзасидан икки давлат чегара хизматлари текширув олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG